20:39 | 07.11.24

                       

9 ойда даволаниш учун қанча хорижлик келган?

Хориждан даволаниш учун Ўзбекистонга келганлар сони 80,2 фоизга ошди. 9 ойда 80 минг нафардан ортиқ чет эл фуқароси саломатлигидаги муаммоларни бартараф этиш учун келган.

Ўзбекистонга 9 ойда салкам 82 минг киши даволаниш учун келди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 81,7 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 фоизга ошган.

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • Тожикистон — 62 347 нафар;
  • Қозоғистон — 9 537 нафар;
  • Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
  • Россия — 1 424 нафар;
  • Туркманистон — 727 нафар;
  • Туркия — 29 нафар;
  • Афғонистон — 23 нафар;
  • Украина — 16 нафар;
  • Озарбайжон — 12 нафар;
  • АҚШ — 12 нафар;
  • Бошқа давлатлар — 60 нафар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: