14:16 | 09.08.24

                       

«Ҳудудий электр тармоқлари» нинг тизимда хатоликлар юзага келмоқда

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ишга туширилаётган тизимда хатоликлар юзага келмоқда.

«HET BILLING» тизимида техник ишлар олиб бориляпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан янги ишга туширилаётган «HET BILLING» тизимида техник ишлар олиб бориляпти.

Шу боис айрим истеъмолчиларда аслида ҳақдор бўлсада, тизимда қарздорлик кўриниши ҳолатлари учрамоқда.

Мазкур ҳолатда истеъмолчилар тармоқдан ажратилмайди. Шунингдек, техник ишлар якунлангач, ушбу муаммо бартараф этилиши маълум қилинди.

«Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: