11:52 | 05.05.23 439

Humo ва Uzcard банкоматлари 10 кун ичида икки тизим карталарини қабул қилишни бошлайди

Энди бир терминал ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан 4 май куни ўказилган матбуот анжуманида иштирок этган Bugun.uz мухбири хабар беришича, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов Humo ва Uzcard банкоматлари 10 кун ичида икки тизим карталарини қабул қилишни бошлашини маълум қилган.

Мамаризо Нурмуродовга кўра, илгари банкомат ва терминалларда чекловлар мавжуд бўлган бўлса, эндиликда бир терминал ҳам Uzcard, ҳам Humo карталарига хизмат кўрсатиш мумкин бўлади.  Ҳозирда айрим банкоматларда ушбу тизим синовлари ўказилмоқда.

«Humo ва Uzcard тўлов тизимлари банкоматларининг ўзаро интеграцияси бўйича ишлар якунланган. Яқин 7-10 кун ичида бутун Ўзбекистон бўйлаб Humo ва Uzcard терминал ва банкоматлари иккала турдаги карталарни қабул қила  олади. Ҳеч қандай муаммо йўқ, мақсадимиз нақд пул ечиб олиш бўйича хизматлар кўрсатиш эмас, балки банкоматларнинг функционаллигини бир-бири билан бирлаштиришдир», — деди Мамаризо Нурмуродов.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь ойида Марказий банк раҳбари Humo ва Uzcard тўлов тизимлари узоқ музокаралардан сўнг ўзаро интеграция бўйича келишувга эришганини маълум қилганди.

Аввалроқ Марказий банк P2P ўтказмаларини Солиқ қўмитаси назорат қилишига мутлақо қарши эканлиги ҳақида хабар берилганди.


«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 75
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 391
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 978
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1096
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1406
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 1141