7:43 | 06.09.24

                       

Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди

Паралимпия 2024. Ҳусниддин Норбеков Ўзбекистон тарихида илк маротаба 3 карра олимпия чемпиони бўлди.

Париж Паралимпиадасида Ўзбекистоннинг олтин медаллари 8 тага етди.

Пара енгил атлетикада ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа билан Паралимпиада рекордини ўрнатди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Эътиборлиси, делегация байроқдори 3 карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди. Норбеков бунгача Рио-2016 ва Токио-2020да ҳам тенгсиз бўлганди.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари 17 тага етди — 8 олтин, 5 кумуш ва 4 бронза.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: