14:36 | 16.09.24

                       

Хусусий ОТМ ларнинг талабаларига контракт пуллари тўлаб берилади

Хусусий олийгоҳларнинг айрим талабаларига 17 миллион сўмгача бўлган тўлов-контракт пуллари тўлаб берилади

Ёшлар дафтарига киритилган хусусий олийгоҳ талабаларининг 17 миллион сўмгача бўлган тўлов-контракт пуллари тўлаб берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022) қарори 35-банди ва мазкур низомнинг 8-иловасига кўра, қуйидаги тоифалар учун тўлов-контракт пуллари тўланади:

  • Темир дафтарга киритилган оила фарзанди
  • Аёллар дафтарига киритилган аёллар фарзанди
  • Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди
  • Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба
  • Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминланган ўқувчи-талаба
  • Оила аъзоларининг камида биттаси И гуруҳ ёки ҳар иккиси ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди
  • Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба
  • Оиласи кам таъминланган талаба

Республикамиздаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида:

  • Бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида
  • Магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган талабларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми тўлаб берилади.

Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида тўлов-контрактининг 50 фоизигача, бироқ БҲМ нинг 50 баравари (17.000.000 сўм) дан ошмаган миқдорда амалга оширилади.

Қуйидаги тоифаларга эса тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш назарда тутилмаган:

  • Иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик
  • Қўшма таълим дастурлари
  • Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: