19:18 | 22.06.23 1206

Иқтисодий шароити оғир бўлган туманлар учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари берилади

Фойдаланилмаётган объектлар эгаларига мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида «Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

UzA

Мамлакатимизда солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, солиқ юкини изчиллик билан камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди, — деди Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов.

Хусусан, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниб, унда тўғридан-тўғри қўлланувчи нормалар жорий этилгани, солиқлар сони 13 тадан 9 тага камайтирилги айтилди.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 63-моддасида солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги кераклиги белгилаб қўйилгани таъкидланди. Солиқ тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар натижасида солиқ юки босқичма-босқич камайтирилаётгани маълум қилинди.

Шу билан бирга, географик жойлашиши, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфраструктураси ривожланмаган ҳамда иқтисодий салоҳияти сустлиги сабабли ривожланишдан орқада қолаётган ҳудудларга қўшимча имкониятлар яратиш зарурати юзага келаётгани айтилди. Бу борада Президентнинг қатор топшириқлари ва ҳужжатларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Солиқ кодексининг қатор моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан республиканинг 11 та вилоятидаги 47 та «шароити оғир» бўлган туманлар учун вақтинчалик солиқ имтиёзларини бериш кўзда тутилган. Жумладан, 2025 йил 1 январгача мазкур туманларда янгидан ташкил этилган ва фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз қилиб белгиланмоқда.

Шунингдек, фойдаланилмаётган объектлар эгаларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилишини бекор қилиш, давлат органларига, муассаса ва ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ва улар томонидан бошқа ташкилотларга ижарага берилган ерларни солиққа тортиш тартибини такомиллаштириш, ерлардан кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда уй-жой эгалари учун уч карра оширилган ставкада ер солиғини ҳисоблаш тартиби қўлланишини тўхтатиб туриш, электротехника тармоқ корхоналарининг ихтисослаштирилган марказларини қўллаб-қувватлаш орқали инновацион технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.

Қонуннинг айрим нормалари юзасидан асосли саволлар кўтарилди ва мутасаддилардан атрофлича жавоблар олинган. Муҳокамалардан кейин қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 405
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 770
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1111
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 869
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 464
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 952