Ўзбекистонда кредитларни ID карта орқали бериш бошланди
Топшириқ Марказий банк ва Ички ишлар вазирлиги каби ташкилотлар томонидан амалга оширилади
Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорлик субектларига кредит беришда ўзгаришлар амалга оширилади. Эндиликда қарз олувчи ID картадаги биометрик маълумотлар орқали идентификация қилинади. Бу ҳақда «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» Президент қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 июндан бошлаб қуйидаги ташкилотлар қарз олувчини ID карта орқали идентификация қиладилар:
- Марказий банк;
- ваколатли банклар Персоналлаштириш агентлиги;
- Ички ишлар вазирлиги;
- Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги.
Бундан олдин, 2023 йил 1 июндан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилиши тўғрисида хабар берилганди.