11:50 | 16.08.24

                       

ИИВ ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди

ИИВ ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонун рад этилиб, қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди.

ИИВ ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этилди.

Маълум қилинишича, Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этди.

Қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилган. Энди парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.

Ижтимоий тармоқ фаоллари ва блоггерлар буни негатив қабул қилишди. Хусусан, davletovuz каналида бу ҳақда муносабат билдирилди.

«Қонун жуда керак эди. Афсуски, идоравий манфаатлар илгари сурилиб, қонун мундарижасига, конституция ва очиқликка зид равишда қўшилган норма сабаб ҳужжат қайтарилмоқда.

Умид қиламизки, ушбу чақириқ парламент йўл ҳаракати хавфсизлигига оид муҳим қонунни тез фурсатларда қайта кўриб чиқади», — дейди у

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: