7:34 | 12.09.24
Ўзбекистонда 2 минг нафар ногиронлиги бўлган аҳоли онлайн иш билан таъминланади.
Умумий овқатланиш соҳасига берилган енгилликларга жавобан соҳадаги йирик брендлар қисқа муддатда Самарқанд, Андижон ва пойтахтда 2 минг одамга иш берди. Бу ҳақда Президент раислигидаги камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишда маълум қилинди.
«Икки йил аввал умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорларига ижтимоий солиқдан имтиёз берилган эди. Тадбиркорларга шу имтиёз яна 2 йилга узайтириб берилса, улар 150 минг эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр», деди Президент.
Таъкидланишича, айрим корхоналар колл-марказ ташкил қилиб, ҳозирни ўзида 2 минг нафар ногиронлиги бўлган аҳолига компьютер ва телефон олиб бериш орқали уларни уйини ўзида иш билан таъминламоқчи.
Хизматлар соҳасидаги тадбиркорлар камбағал аҳолини ишли қиламан деса, имтиёз муддатини яна узайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: