12:12 | 01.07.24

                       

Иккинчи хотинининг 11 ёшли қизини зўрлаган эркакнинг ҳамкасби у ҳақда гапириб берди

«Қонунга кастрация жазоси киритилиши керак, зўрлашга рухсат бергани учун онаси ҳам жазоланиши шарт». Иккинчи хотинининг 11 ёшли қизини зўрлаган эркакнинг ҳамкасби у ҳақда гапириб берди (видео).

Журналист Жавоҳир Султонов бировнинг расмий никоҳида бўлган аёлни иккинчи хотин қилиб, унинг 11 ёшли қизини зўрлаган эракак ҳақида гапириб берди.

«Жуда яхши танийман, биз бирга ишлаганмиз. Исми Аброр, хотини, бола-чақаси, оиласи бор. Охирги 6 ой ичида Тошкентда кўришгандик.

У халқ дардини эшитиб юрган инсон эди. Афсуски, бундай жирканч иши борлигини мен ҳам билмаганман. Янгиликларни кўриб, шокка тушиб қолдим. Бошида ишонмасдан телефон қилиб кўрдим. Ҳақиқатан ҳам телефонлари ҳам ўчирилган» — дейди блогер.

Шунингдек, у ишонмагани учун бошқа танишларидан ҳам сўраганини, улар буни тасдиқлаганини айтди.

«Инкор қилиб бўлмайдиган даражада ушлашган. Демак, ё воқеа жойида ушлашган, ёки қандайдир видеоси бўлган. Хуллас, инкор қилиб бўлмайдиган нарса. Мен фақат яқинларига ачинаман. Қонунга кастрация жазоси киритилиши керак. Бундан ташқари, қизнинг онасига ҳам қатъий чора кўриш керак. Жинсий алоқа қилишга ўзи рухсат бергани учун у ҳам жазоланиши керак», — дейди Жавоҳир Султонов.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: