19:27 | 28.10.23 595

Илон Маск Ғазо секторида алоқани тиклашга аҳд қилди

Фаластин SpaceX билан Ғазода алоқани тиклаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Аввалроқ, Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида ўзининг кенгайтирилган тартибдаги ҳарбий ҳаракатларини бошлаши натижасида Ғазода аҳоли алоқа, телевидение ҳамда интернетдан узилиб қолганди.

Хориждаги нашрларнинг ёзишича, Фаластин миллий маъмурияти секторда алоқани тиклаш мақсадида америкалик миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан музокара олиб бормоқда. Алоқа ва интернетни қайта тиклаш ишларини Starlink сунъий йўлдоши ёрдамида ташкиллаштириш режа қилинган.

Фаластиннинг алоқа масалалари бўйича вазири эса Starlink’нинг Фаластин билан ҳамкорлик қилишга розилигини таъкидлаган.

«Биз аллақачон Starlink билан боғландик. Халқаро ва гуманитар ташкилотлар билан ушбу ускунани жорий этиш юзасидан қатор ишлар олиб боряпмиз. Бир қанча қурилмаларни сотиб олишга тайёргарлик кўраётганимизга гувоҳ бўлган Starlink эса бунга ижобий жавоб қайтарди» деган вазир.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Илон Маск Қозоғистондаги икки мингта мактабни Starlink интернет тармоғига улашга қарор қилганди. Шунингдек у, агар ғарб ва шарқ давлатлари ўртасида уруш ва можаролар давом этса, бу инсоният учун салбий оқибатларни келтириб чиқаришини айтганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 434
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 779
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1123
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 882
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 477
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 959