12:50 | 02.03.23 307

IndiGo авиакомпанияси Ҳиндистондан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси масъул ходимлари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси масъул ходимлари ўртасида онлайн-музокаралар ташкил этилди, деб хабар берди «Дунё» агентлиги.

Фото: «Дунё» агентлиги

Мулоқот чоғида хорижий авиакомпанияларни Ўзбекистон авиация бозорига жалб этиш, улар учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрилаётган чоралар-тадбирлар, тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди.

IndiGo авиакомпаниясининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича вице-президенти Ражан Малҳотра мазкур компания фаолияти, янги хорижий манзиллар қамровини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўзлаб берди.

Ҳинд авиакомпанияси вакили 2023 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистонга ҳаво қатновларини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди.

Музокараларнинг навбатдаги босқичини ташкил этиш мақсадида IndiGo авиакомпанияси вакилларининг яқин муддатларда Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олинди.

Аввалроқ Хитойнинг China Southern Airlines авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни тиклаётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Истанбулдан Бухорога мунтазам авиарейслар йўлга қўйиши, Озарбайжондан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйиши ҳақида маълум қилинганди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 158
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 311
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 421
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 469
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 246
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 487