12:15 | 15.08.23 3043

Ҳиндистонда мураккаб ҳолатга тушиб қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган фуқаро Ҳиндистон полицияси рейдларида қўлга тушиб, ҳибсга олинган ҳамда бошқа кўплаб нохуш воқеаларни бошидан кечирган.

Dunyo ахборот агентлиги Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ходимлари ёлғон ваъдалар таъсирида Ҳиндистонга келиб, қийин ҳолатга тушиб қолган ўзбекистонликнинг ватанга қайтишида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатгани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик 2021 йил июн ойида Тошкент—Деҳли йўналишидаги самолётда Ҳиндистонга келган ва унинг шахсий ҳужжатлари унга мўмай даромадли иш ваъда қилган кимсалар томонидан олиб қўйилган. Кейин у турли таҳдид ва қўрқитишлар орқали ноқонуний фаолият тури билан шуғулланишга мажбур қилинган.

Ҳиндистон полицияси рейдларида қўлга тушиб, ҳибсга олинган ҳамда бошқа кўплаб нохуш воқеаларни бошидан кечирган фуқаро Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилган. Ўзбекистон фуқаросини ватанга қайтариш мақсадида элчихона дипломатлари Ҳиндистоннинг тегишли идоралари билан мазкур ҳолат юзасидан расмий музокаралар ўтказиб, куни кеча Деҳли—Тошкент ҳаво қатнови билан фуқаро ўз ватанга етиб борди.

Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни Ҳиндистонга сафар қилишдан олдин турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмаслик, ушбу мамлакатга кириш ва унда бўлиб туриш чоғида маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақирган, — дейилади хабарда.

Дипломатик миссия бундай ҳолатлар юзага келган тақдирда зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилиши учун зудлик билан қуйидаги алоқа воситаларига мурожаат қилишни тавсия қилган: телефон: +91 11 2467 0774/75, телеграм-бот: @consuluzbindia_bot.

Аввалроқ Непалдан Ҳиндистонга ҳужжатларсиз киришга уринган ўзбекистонлик қўлга олингани, Ҳиндистонда ўзбек аёлларининг ҳибсда ушлаб турилгани маълум бўлгани хабар берилганди.

Шунингдек, 2022 йилнинг октябр ойида бир гуруҳ ўзбек аёлларининг Ҳиндистондан туриб президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган мурожаати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди. Улар мурожаатида турли алдов йўллари билан Ҳиндистонга чақирилгани ва у ерда сотиб юборилгани, фоҳишаликка мажбурлангани, турли қийноқлар кўрсатилгани ҳақида гапирганди. Bugun.uz’нинг Ҳиндистондаги мухбири аёллар билан суҳбатлашиб, уларга қандай ёрдам кўрсатилгани, Ҳиндистонга қандай бориб қолгани, бошидан кечирганларини эшитди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 68
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 352
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 376
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 201
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 426
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 311