15:06 | 19.06.23 1111
Ҳиндистонда жазирама туфайли юзга яқин одам ҳалок бўлди
Касалхонага ётқизилган беморлар асосан 60 ёшдан қариларни ташкил этади
Ҳиндистонда охирги уч кун ичида жазирама туфайли камида 98 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда India Today нашри.

Бихарда 44 киши, Уттар-Прадешда эса 54 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Баллиядаги туман касалхонасига 400 га яқин одам ётқизилган. Улар иситма, нафас қисилиши ва иссиқлик билан боғлиқ бошқа асоратлардан шикоят қилишган, —дейилади хабарда.
Беморларнинг аксарияти 60 ёшдан ошган кишиларни ташкил қилади.
Хабарда айтилишича, барча одамлар хасталикларга дучор бўлган. Уларнинг аҳволи ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли ёмонлашган. Ўлимларнинг аксарияти юрак хуружи, инсульт ва диарея билан боғлиқлиги айтилди.