14:36 | 19.08.24

                       

Индонезияда эркак нега ҳалиям уйланмаганини сўраган қўшнисини ўлдирди

Индонезияда эркак нега ҳалиям уйланмаганини ҳадеб сўрайвергани учун қўшнисини уриб ўлдирди.

Индонезияда 45 ёшли эркак қўшнисини оилавий ҳолати ҳақидаги тез-тез берилган саволлар туфайли ўлдириб қўйди. Сингапурнинг Straits Times газетаси маълумотига кўра, ҳодиса 29 июль куни Суматранинг шимолида содир бўлган.

Айбланувчи кечқурун 60 ёшли қўшнисининг уйига таёқ билан келиб, уни урган. Жабрланувчи қочишга ҳаракат қилган, аммо қўшниси уни кўчада қувиб етиб, бошига зарба берган ва эркак ҳушидан кетган. Шовқинни эшитган қўшнилар тез ёрдам чақирган. Жабрланувчи шифохонага етказилаётган вақтда вафот этган.

Сўроқ жараёнида эркак ҳужумга сабаб қўшнисининг унинг оилавий ҳолати ҳақида доимий саволлар ва ҳазиллар қилганини айтган. Аммо қўшниларнинг айтишича, эркаклар орасидаги жанжаллар тез-тез бир-бирининг участкасига ўтиб кетадиган товуқлар сабабли юзага келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: