16:00 | 23.10.23 810

InfinBank ижтимоий масъулиятли бизнеслар топ-7 талигига кирди

Банк оёқ-қўлларнинг ампутациясидан сўнг ёки туғма патология туфайли ногиронлиги бўлган одамларга ёрдам кўрсатган.

Лондонда бўлиб ўтган «Ўзбекистонлик» халқаро форумида Uzbekistan’s Club жамоаси таркибида InfinBank ҳам бўлган ижтимоий масъулиятли бизнеслар топ-7 талигини тақдим этди.

Фото: InfinBank

Маълумот учун, Uzbekistan’s Club – бу бутун дунё бўйлаб муваффақиятли ўзбекистонликларни бирлаштириш, шунингдек, улар имижини тарғиб қилиш мақсадида яратилган глобал платформадир.

Лондондаги тадбирда ижодий жамоа ўзбекистонликлар ҳикояларини айтиб бериш ва янги тенденцияларни яратишга ёрдам берадиган журналнинг илк сонини тақдимот қилган.

Журналнинг биринчи сонида муҳаррирлар ESG (Environmental, Social, Governance) маданиятини ривожлантириш ва йирик бизнесларнинг ижтимоий масъулиятига эътибор қаратишган. ESG ғоялари хайрия эмас, балки тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг масъулияти ҳақида.

Миллий топ-7 ликка InfinBank’нинг «Матонат футбол» лойиҳаси кирган.

Банк ногирон-ампутантлар футболини ривожлантириш марказига, оёқ-қўлларининг ампутациясидан сўнг ёки туғма патология туфайли ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатган.

2022 йилда InfinBank «Матонат. Машаққатли ғалаба» филми яратилиши ташаббускори ва ҳомийсига айланган. Мазкур филм ўзбекистонликлар – ногирон-ампутантлар ўртасидаги дунёдаги энг номдор «Матонат» футбол жамоаси ҳақидаги ҳужжатли ҳикоя ҳисобланади.

Банк ампутант футболчилар ўртасидаги биринчи Ўзбекистон чемпионати – Мустақиллик кубогини ўтказишда ҳам иштирок этган. Ушбу ҳамкорлик туфайли Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига йўлланма олган ва чемпионатнинг бронза Кубогини қўлга киритиб қайтган.

Шунингдек, InfinBank экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув тамойилларини қўллаб-қувватлайди ва бу каби ташаббусларни ривожлантиришда давом этади.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1014
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 889
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 544
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 457
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1158
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 952