11:59 | 14.08.24

                       

InfinBank Мурабаҳа битими бўйича молиялаштиришни таклиф қилади

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ва Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси линияси орқали молияштириш шартлари билан танишинг.

InfinBANK жамоаси ўз мижозларини ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлашга тайёр ва, уларга манзур келадиган хизматларни тақдим этишга интилади. Исломий молиялаштириш банкдаги стратегик муҳим маҳсулот бўлиб, бизнесингизни ривожлантиришга ёрдам беради. Бугун банк айланма маблағларни тўлдириш, шунингдек, асосий воситаларни сотиб олишга қаратилган Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ва Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ХИСМК) линияси орқали молияштириш шартлари билан бўлишди.

ХСРИК молиялаштириш линиясининг асосий шартлари:

  • Молиялаштириш мақсади: айланма маблағини тўлдириш/асосий воситаларни сотиб олиш
  • Молиялаш валютаси: АҚШ доллари
  • Mинимал миқдор: 500 000 АҚШ доллари
  • Максимал миқдор: 7 500 000 АҚШ доллари
  • Молиялаш муддати: 48 ойгача
  • Молиялаштириш: кўчмас/кўчар мулк ва бошқа ликвидли гаров турлари.

ХИСМК молиялаштириш линиясининг асосий шартлари:

  • Молиялаштириш мақсади: айланма маблағини тўлдириш/асосий воситаларни сотиб олиш
  • Молиялаш валютаси: АҚШ доллари
  • Mинимал кредит миқдори: 100 000 АҚШ доллари
  • Кредитнинг максимал миқдори: 5 000 000 АҚШ доллари
  • Молиялаш муддати: 12 ойгача
  • Молияштириш: кўчмас/кўчар мулк ва бошқа ликвидли гаров турлари.

InfinBANK томонидан Мурабаҳа молиялаштириш Шариат тамойилларига мос келиб, операциялар фоизли молияштириш эмас, балки савдо шартномасидир ва унда Ислом тамойилларига таянган ҳолда тузилади. ХСРИК ва ХИСМК молиялаштириш линиялари хусусий сектор учун қулай муҳит яратиш, молиядан фойдаланиш имкониятини яхшилаш ва Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотига аъзо мамлакатларда иқтисодий барқарорлик ва ривожланишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

Мижозлар хизматдан исталган InfinBANK филиалида фойдаланишлари мумкин. InfinBANK дан Мурабаҳа битими бўйича молиялаштириш тезкорлик, юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва ишончлилик уйғунлиги бўлиб, мижозларга ўз бизнесларини ишончли ривожлантириш ва молиявий мақсадларга эришиш имконини беради. InfinBANK жамоаси исломий молия хизматларидан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.


Реклама

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: