18:36 | 11.07.24
Иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими? Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун нима кераклиги маълум бўлди.
Пенсия жамғармаси юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун нима кераклигини маълум қилди.
Таъкидланишича, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.
Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.
«Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: