17:20 | 17.11.23

                       

Иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар ошириладиган бўлди

Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабр ойидан бошлаб етти фоизга ошган ҳолда ҳисобланади.

ЎзА берган берган хабарга кўра, шу йилнинг 1 декабр санасидан бошлаб республикада иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади.

Фото: Bugun.uz

Яъни, Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги «Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги 196-сонли фармонига асосан уларнинг миқдори 7 фоизга оширилиши айтилган.

Ошириладиган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 372 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори 725 минг сўм ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 миллион 50 минг сўм этиб белгиланган. Шунингдек, фармонга кўра 4,5 миллион кишининг пенсияси ва нафақалари миқдори кўпаяди. Барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрь ойидан бошлаб 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади.

Бундан ташқари, базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоиз миқдорда бўлиши ўзгариб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Маълумот учун, йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга ошган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдори эса 13 фоизини ташкил этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: