20:25 | 14.08.24

                       

Ислом Каримовнинг набираси яқинлари билан жанжаллашганидан афсусда

Ислом Каримовнинг набираси яқинлари билан жанжаллашганидан афсусдалигини айтди.

Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева ота-онаси билан жанжаллашиб қолганидан афсусда эканлигини гапириб берди.

Блогер Марям Тиллаева берган интервьюларидан бирида ота-онаси билан жанжаллашганини айтиб ўтди.

«Албатта, мен турмуш қурганимдан афсусдаман. Никоҳим билан боғлиқ нарсалар сабабли жанжал пайтида ота-онамга айтган гапларимдан афсусланаман», — деди блоггер.

Бундан ташқари, Марям Тиллаева ҳис-туйғуларини совғалар орқали кўрсатишини маълум қилган.

«Болалигимдан ширинликлар, совғалар берардим яқинларимга. Ҳар қандай саёҳатга борсам, бир чамадон совға олиб келаман», — деб айтган у.

Шунингдек, Марям молиявий таъминот масаласи ҳам тўхтатилиб ўтган.

«Мен пул одами эмасман. Лекин мен пулни яхши кўраман. Чунки бу менинг орзу ва истакларимни амалга оширишга ёрдам берадиган манбаа. Мен фаровонликни яхши кўраман, бундай ҳаётда яшаш учун эса пул керак», — деди Марям Тиллаева

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: