10:56 | 24.02.23 307

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги мактабларни таъмирлашга маблағ ажратади

Мамлакатда ҳозирда таъмирталаб мактаблар сони 1250 тани ташкил этади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом тараққиёт банки Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси таълим шўбаси раҳбари Муҳаммад Мирзаи Каҳаги, Таълим учун глобал ҳамкорлик (GPE) ташкилотининг ҳудудий раҳбари Лина Бенете ҳамда UNICEF ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Қайд этилишича, учрашув давомида томонлар Ислом тараққиёт банки томонидан ажратилиши режалаштирилаётган маблағдан фойдаланишда асосий вазифалар ҳамда режаларни белгилаб олган.

Музокаралар натижасига кўра, Ислом тараққиёт банки томонидан таъмирталаб мактабларда таъмир ишларини амалга ошириш, янги мактаблар ва спортзаллар қуришга маблағ ажратилишига келишиб олинган.

Мазкур соҳа учун GPE томонидан ҳам қўшимча маблағ  ажратилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган 10 104 та мактаб жами 5,2 миллион ўқувчи ўрнига эга бўлса-да, амалда ушбу мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда.

Ҳозирда таъмирталаб мактаблар сони 1250 тани ташкил этади.

Аввалроқ ҳукумат қарори билан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланганди.


Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

20:51 | 09.12.23 118
Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 310
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 414
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 457
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 243
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 486