20:39 | 21.06.24

                       

Исроил танки ўз ҳудудини ўққа тутди

Исроил танки ўз ҳудудини ўққа тутди. Танк Ғазо секторидаги нишонга снаряд отган. Номаълум сабабларга кўра, снаряд ўз йўналишидан четга чиқиб, Исроил ҳудудига қулаган.

Ғазо секторидаги нишонни ўққа тутаётган Исроил мудофаа кучлари танкларидан бири тасодифан Исроил ҳудудига ўқ узди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 июнь куни эрта тонгда танк Ғазо секторидаги нишонга снаряд отди, бироқ носозлик туфайли снаряд ўз йўналишидан четга чиқиб, чегара тўсиғи яқинида Исроил ҳудудига қулаган. Оқибатда Ҳоф Ашкелон минтақавий кенгаши ҳудудида турган автомобиль шикастланган, унга снаряд парчалари келиб урилган.

«Ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар йўқ, воқеа сабаблари ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: