7:39 | 30.06.24

                       

Исроилдаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

⚡️Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирилди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.

Элчихона ушбу мамлакатдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди:

  • Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланинг;
  • Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги (Home Front Command)дан билдиришнома ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтинг;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юринг. Фавқулодда вазиятларда бу тезроқ ёрдам олиш имконини беради;
  • Имкон қадар оломондан қочинг ва жамоат жойларига ташриф буюришни чекланинг.

Ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги алоқалар орқали мурожаат қилиш тафсия этилади:

  • 03-672-2466
  • 03-672-2371
  • 03-758-5075
  • 03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054-485-1397

Электрон почта: ил.uzembassy@mfa.uz

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: