10:20 | 02.10.24

                       

Исроилдан Ўзбекистонга учиши керак бўлган самолётлар қатнови кечиктирилди

Исроилдан Ўзбекистоннинг икки шаҳрига амалга ошириши керак бўлган рейслар кечиктирилди. «Uzbekistan Airways» ҳолат бўйича тушунтириш берди.

Исроилдан Ўзбекистонга 2 октябрь куни учиши керак бўлган самолётлар қатнови кечиктирилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш заруратини инобатга олган ҳолда фақат 2024 йил 1-октябрь куни HY304 Тел-Авив – Самарқанд – Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди.

  • Самарқандга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан соат 4:40 (2-октябрь);
  • Тошкентга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан 6:35 (2-октябрь).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: