19:21 | 27.08.24
Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади. Гидеон Лустиг Ўзбекистон билан бир қаторда Тожикистонда ҳам дипломатик миссиясини бажаради.
Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
«Халқаро муносабатларда катта тажрибага эга ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга содиқ бўлган Гидеон Лустиг мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга тайёр. Биз уни самимий қутлаймиз ва ушбу лавозимда муваффақиятли ва самарали фаолият тилаймиз», дейилади Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.
Гидеон Лустиг Ўзбекистон билан бир қаторда Тожикистонда ҳам дипломатик миссиясини бажаради. У 2022 йилдан буён Исроил Ташқи ишлар вазирлиги сиёсий директори штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси бўлган Зеавит Бен-Ҳиллел 2024 йил июлида ўз миссиясини якунлаган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: