18:42 | 30.03.23 280

Истанбул 2024 йилда SITE Global халқаро матбуот анжуманига мезбонлик қилади

Конференцияда 90 та мамлакатдан 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда

Илҳомбахш саёҳатлар ташкил этиш жамияти (SITE) 2024 йилнинг 26–29 феврал кунлари Истанбулда ўзининг навбатдаги халқаро анжуманини ўтказади. Мазкур конференция доирасида туризм соҳасидаги юзлаб иштирокчиларни Истанбулга жалб қилиш кутилмоқда.

Ярим асрлик тарихга эга бўлган SITE’нинг 90 мамлакатда 2500 дан ортиқ аъзоси бор. Ҳамда дунё бўйлаб 27 та маҳаллий ва минтақавий филиалга эга. Ташкилот рағбатлантирувчи туризмнинг етакчи ассоциацияси ҳисобланади. SITE ўз сегменти аъзолари ва мутахассислари орқали рағбатлантирувчи туризмнинг ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Шунингдек, SITE’нинг энг муҳим тадбири бўлган Глобал конференция ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан саёҳат ва рағбатлантирувчи туризм бўйича мутахассисларни тўплайди. Ташкилот бутун дунёда ўз аъзоларига эга ва ундаги анжуман иштирокчи давлатлари қуйидагича: Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Канада, Ирландия, Франция, Швейцария, Испания, Мексика, Германия, Аргентина, Аруба, Австрия, Австралия, Багама, Белгия, Бразилия, Кайман ороллари, Хитой, Хорватия, Коста-Рика, Чехия, Миср, Венгрия, Исландия, Ҳиндистон, Исроил, Италия, Латвия, Нидерландия, Панама, Португалия, Шотландия, Сингапур, Словения, Тайван, Таиланд, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Зимбабве ва Япониядир.

Бундан ташқари, Истанбулда бўлиб ўтадиган SITE Global конференциясида 500 дан ортиқ соҳа мутахассисларининг иштирок этиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида сайёҳлик мутахассисларига қадимий тарих ва замонавий сайёҳлик кўникмасига эга бўлган Туркияни кашф қилиш имконини беради.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1223
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 544
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 820
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 856
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1513
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 709