13:30 | 02.07.24

                       

Июль ойи давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда июль ойи давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Ўзбекистонда июль ойи қулай шароитлардан бошланади. 1-3 июль кунлари ҳаво ҳарорати 31-36 даража иссиқ атрофида, жанубда 38-40 даражагача иссиқ бўлади.

Сўнгра июль ойи ҳарорат тартиби бўйича меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда. Ойнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқ атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача иссиқ бўлади. Фақат айрим кунларда ҳарорат бу қийматлардан 2-3 даражага юқори бўлиши мумкин.

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўртача 40 даража иссиқ ва ундан юқори ҳароратли июль ойида жуда иссиқ кунлар сони икки кундан беш кунгачани, шимолда 6-8 кунни, жанубда ва чўл ҳудудларда 12-15 кунни ташкил этади. Сўнгги йилларда бундай иссиқ кунлар сонининг кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда.

Республика бўйича баъзи жойларда, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда июль ойининг айрим кунларида маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: