15:26 | 03.07.24

                       

Ижодий имтиҳон топширадиганларга махсус рухсатнома берилади

Ижодий имтиҳон топширадиганларга махсус рухсатнома берилади.

Ўзбекистонда 2024 йил касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун алоҳида рухсатномалар бериш жорий қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Рухсатномада абитуриент ҳақидаги маълумотлардан ташқари имтиҳон ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд бўлади. Яъни, унда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган:

  • йўналиш;
  • олий таълим муассасаси номи;
  • манзил;
  • санаси ва вақти аниқ кўрсатилган бўлади.

Ҳозирда рухсатномалар my.uzbmb.uz сайтида шакллантирилмоқда. Жараён якунлангандан сўнг, абитуриентлар шахсий кабинетидан юклаб олишлари мумкин бўлади. Имтиҳонлар ўтказиладиган сана бўйича тез орада қўшимча хабар берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: