14:52 | 11.04.23 1715

Жаҳон банки Ўзбекистонда пенсия ёшини 65 ёшга кўтаришни таклиф қилди

Мамлакат — пенсия ёши аёллар учун 55, эркаклар учун 60 ёшни ташкил этган собиқ иттифоқ ҳудудидаги ягона давлат

Ўзбекистондаги демографик ўзгаришлар ва пенсия ёшидагилар сонининг кўпайиши мазкур тизимни ислоҳ қилиш заруриятини туғдирмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банки хабар берди.

Банк ўзининг Ўзбекистон ҳукумати сўрови билан тайёрлаган ҳисоботида келтиришича, мамлакат — пенсия ёши аёллар учун 55, эркаклар учун 60 ёшни ташкил этган собиқ иттифоқ ҳудудидаги ягона давлат.

«Пандемия ва юқори ишсизлик даврида пенсия ёшини оширишни бошлаш тавсия этилмайди. Аммо амалиёт шуни кўрсатадики, қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб пенсия ёшидаги ходимлар ҳаёт режаларини ўзгартиришга мослашишлари учун вақт бериш тавсия этилади», дейилади ҳисоботда.

Жаҳон банки бу борада 2025 йилдан бошлаб пенсия ёшини секин-аста (йилига 3–4 ой) 65 ёшгача оширишни назарда тутувчи 2021–2030 йилларга мўлжалланган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегияси доирасида қарор қабул қилишни таклиф этмоқда.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 314
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 728
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1078
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 826
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 446
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 935