13:50 | 02.01.24

                       

Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди

Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган.

Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан Жавлон Абдужалилович Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори этиб тайинланди.

Ваҳобов 2011-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2013 йилда Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва 2013-2015 йилларда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2017-2023 йиллар оралиғида эса Ваҳобов Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб фаолият олиб борган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: