18:48 | 14.11.24
Ўзбекистонда йилнинг энг фаол ва билимли имомлари «Йил имоми-2024» танлови орқали аниқланди. Биринчи ўринни Намангандан Муҳаммад Бобир Насриддинов эгаллади.
13 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Республикадаги масжидларда хизмат қилаётган имомлар ўртасида «Йил имоми-2024» танловининг финал босқичи ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ғолиб чиққан 14 нафар имом-хатиб ва ноиблар қатнашди.
Танловда иштирокчилар қуйидаги соҳалар бўйича билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди:
Имомлар чиқишлари уларнинг хизматлари ва жамоат олдидаги фаолиятларидан келиб чиқиб баҳоланган. Ҳар бир иштирокчи ҳайъат томонидан белгиланган мезонларга кўра баҳоланган.
«Йилнинг энг фидойи имоми» унвони Қорақалпоғистон Республикасидан «Мулла Исҳоқ» масжиди имоми Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилоятидан «Мирҳошим бобо» масжиди имоми Оллаберган Ғойиповга берилди.
2023 йилда ушбу танловда Тошкентдан «Холид ибн Валид» масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжонов биринчи ўринни эгаллаб, Ҳаж сафари йўлланмасига сазовор бўлганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: