16:54 | 08.06.23 1199
Юнусободда дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлди
Ёнғин натижасида тахминан 80 кв.м. майдонга зарар етган
Бугун, 8 июн куни соат 12:50 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани A.Темур кўчасида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлди. Шаҳар ФВБ ҳолат юзасидан баёнот берди.
Хабарга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:58 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:04 да ўраб олинган ва соат 13:09 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, дўкон ва дорихонанинг тахминан 80 кв.м. майдонида олд томон алкапон қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.