15:54 | 31.01.24

                       

Канада Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Канада элчиси этиб тайинланган Алан Ҳэмсондан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Канада элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Остона шаҳрида) Алан Ҳэмсондан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда «Дунё».

«Канаданинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Алан Ҳэмсон жаноблари билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз», – дейди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов.

Саидов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Элчининг Ўзбекистон-Канада икки томонлама муносабатларида фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.

Алан Ҳэмсон 2021-2024 йилларда Ўзбекистондаги элчи лавозимида аккредитациядан ўтган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Элисон Мери Леклер ўрнига тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: