19:20 | 16.01.24

                       

Кармана ҳокими ишдан кетди

Туман ҳокимлигини бундан кейин Валижон Адизов бошқаради.

Бугун, 16 январ куни Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдан ташқари 77-сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сессияда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ташкилий масала кўриб чиқилган ушбу сессия ишида вилоят раҳбари Н.Турсунов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимига Адизов Валижон Юсуповични тайинлаш тўғрисида қабул қилинган вилоят ҳокимининг қарорини ўқиб эшиттирди. Қарор халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Фото: Валижон Адизов

Валижон Адизов тайинловга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Фото: Фахриддин Умаров

Маълумот учун, туманнинг собиқ раҳбари Фахриддин Умаров 2016 йилдан буён Карманага ҳокимлик қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: