14:33 | 08.08.24

                       

Касым-Жомарт Токаев Мирзиёевга орден берди

Касым-Жомарт Токаев Мирзиёевни «Олтин Қирон» ордени билан тақдирлади.

Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикасининг «Олтин Қирон» ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Президент Қасим-Жомарт Тоқаев тантанали равишда топширди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан самимий миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич – стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Олтин Қирон» олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: