12:42 | 14.06.24
Кўксаройда Жанубий Корея президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фоторепортаж
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 13 июнь куни рафиқаси билан бирга Ўзбекистонга келганди. 14 июнь куни Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Давлат мадҳиялари янгради.
Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ҳамда расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларига таништирди. Биргаликда суратга тушилгандан сўнг тор доирадаги музокаралар бошланди.