17:33 | 25.11.24

                       

Комил Алламжоновга суиқасд иши бўйича яна 7 нафар шахс қўлга олинди

Бош прокуратура жиноятга оид тергов жараёни тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов ишлари давом этмоқда. Бош прокуратура 7 нафар айбланувчи аниқланганини ва улардан 5 нафари қамоққа олинганини маълум қилди.

Фото: Uz24

Бош прокуратуранинг расмий баёнотига кўра, Қибрай туманидаги ушбу жиноят бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  • Ҳодиса жойи ва далиллар: Жиноят содир бўлган ҳудуд ҳамда гумонланувчилар бошқарувида бўлган транспорт воситалари кўздан кечирилди. Шунга қўшимча, улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор ашёвий далиллар аниқланди.
  • Қидирув ва қамоқ: Жами 7 нафар гумонланувчи аниқланган, шулардан 5 нафари қамоққа олинган, 2 нафари эса қидирувга эълон қилинган эди.
  • Халқаро қидирув: Айбланувчилардан бири Қозоғистонда қўлга олиниб, тергов жараёнида иштирок этган. Қидирувда бўлган яна бир шахс, Жавлон Юнусов, Жанубий Кореяда қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Бош прокуратура тергов ишлари давом этаётганини қайд этиб, тергов натижалари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот тақдим этишини маълум қилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: