11:51 | 12.11.24
Ўзбекистонда коммунал тўловларни суд орқали ундириш тартибига ўзгартириш киритилди.
Президент томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди.
Киритилаётган қўшимчалар билан кўп квартирали уйларнинг мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинганда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар ҳам илова қилиниши белгиланмоқда:
Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ўзлари кўрсатган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича судларга ҳамда иқтисодий судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинади. Бунда, уларнинr талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: