15:58 | 11.08.24
Компьютерда ишлаш бевақт ўлим хавфини 80 фоизга оширади. Тадқиқотчилар ушбу хавфни камайтириш бўйича тавсия берди.
Тадқиқотчилар офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар хавфини камайтириш бўйича тавсия берди.
Қайд этилишича, АҚШ олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотда 6300 нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинган. Ўрганиш давомида офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар ва эрта ўлим хавфини камайтириш йўллари тадқиқ этилган.
Маълум бўлишича, кунига саккиз соатдан кўпроқ вақт компьютерда давомли ўтириб ишлаш бевақт ўлим хавфини 80 фоизга оширади.
Аммо муаммонинг осон ва самарали ечими бор: жисмоний фаоллик даражасини ошириш орқали эрта ўлим эҳтимолини 20 фоизга, юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини эса 11 фоизга камайтириш мумкин.
Олимлар тавсиясига кўра, бунинг учун ҳафтасига камида 140 дақиқа енгил жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш зарур. Масалан, шунча вақтни юқори маромда пиёда юриш ёки йога машқларига сарфлаш яхши натижа беради.
Ёки ҳафта давомида 75 дақиқа ўртача интенсивликда сузиш, югуриш, футбол ва баскетбол ўйнаш ҳам фойдали. Машғулотларни ҳар бир одам ўз қизиқиши, саломатлик кўрсаткичи ва имкониятидан келиб чиқиб танлаши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: