13:02 | 13.03.23 616
«Конституциявий қонун лойиҳаси амалдаги Конституция, қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади» — Мирзо-Улуғбек Абдусаломов
Конституциявий суднинг мажлисида Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмагани қайд этилди
Қонунчилик палатаси қарорининг Ўзбекистон Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг мажлиси бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монеълик қилувчи ҳолатлар аниқланмагани қайд этилди.
«Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади», — деди Конституциявий суд раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
Эслатиб ўтамиз, Конституциянинг янги таҳририни қабул қилиш бўйича референдум 30 апрель, якшанба куни бўлиб ўтади.