20:39 | 15.06.24

                       

Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон-Корея саммити якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи якунланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Уч кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар якунида етакчилар Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарлари Кореянинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари вакиллари иштирокидаги қўшма бизнес форумида қатнашдилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентлар Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюриб, саноат кооперацияси учун мавжуд салоҳият билан танишдилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун давлат раҳбарларининг мулоқоти Самарқандда давом этди. Президентлар рафиқалари билан бирга қадим шаҳарнинг тарихий-меъморий дурдоналари билан танишдилар.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг аэропортда Президент Юн Сок Ёль ва рафиқасини Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйдилар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: