16:19 | 30.10.23 1725

Ўзбекистон элчихонаси Кореядаги фуқароларга мурожаат қилди

Элчихона фуқаролардан одамлар гавжум жойларга бормасликни сўрамоқда.

Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 29 октябр куни Хеллоуил байрами нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташи оқибатида 156 киши вафот этган, 196 нафари эса жароҳатланган.

Фото: Telegram

Ушбу воқеада бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам ҳаётдан эрта кўз юмган.

Ўзбекистоннинг Кореадаги элчихонаси мазкур давлатда бўлиб турган ўзбекистонликларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилган.

Шунингдек, фуқаролар иштирокида фавқулотда вазиятлар рўй берган ҳолларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишини хабар берган:

1. Консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969
2. Вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334
3. Атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жанубий Кореяда Хеллоуил байрамини нишонлаш учун тўпланган одамларнинг 50 га яқини оёқ остида қолиш ва нафас етишмаслиги оқибатида вафот этгани хабар қилинганди. Улар орасида камида 19 нафари чет эл фуқароси, жумладан, ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилган.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 201
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 369
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 398
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 213
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 444
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 322