22:00 | 26.08.24
«Келажагимни футбол соҳасида кўрмаяпман». Криштиану Роналду келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
39 ёшли футболчининг «Ан-Насср» билан шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. У Евро-2024 да 5 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам гол урмаган.
«Ҳозирда бирор клуб мураббийи бўлиш ҳақида ўйламаяпман. Келажагимни бу соҳада кўрмаяпман.
Менимча, футболдан ташқаридаги бирор фаолият билан шуғулланаман, яна ким билади дейсиз, келажакда бизни нималар кутиб турган экан», — дейди Роналду.
Криштиану фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус» каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2023 йилдан буён Саудиянинг «Ан-Насср» клуби сафида тўп сурмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: