8:04 | 09.09.24

                       

Латвия ҳудудига Россиянинг ҳарбий дрони тушди

⚡️Латвия ҳудудига Россиянинг ҳарбий дрони тушди. Россия Мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.

Латвиянинг Резекне шаҳрида Россиянинг ҳарбий дрони қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, дрон Латвия ҳаво ҳудудига Беларусь томонидан учиб кирган. Ҳарбийлар дронни Латвия ҳудудида аниқлаган ва унинг қулаган жойини топган. Ҳозирда ҳодиса тергов қилинмоқда, НАТО қўмондонлиги ҳолат юзасидан хабардор қилинган. Латвия президенти Эдгар Ринкевич ҳам дрон қулаганини тасдиқлаган.

«НАТОнинг шарқий қанотида бундай ҳодисалар сони ортиб бормоқда ва биз уларни биргаликда ҳал қилишимиз керак», деган у.

Украинада уруш бошланганидан буён Россия дронлари Латвия ҳудудида қайд этилмаган. Юқоридаги ҳолат эса биринчиси ҳисобланади. Россия Мудофаа вазирлиги ҳодиса юзасидан изоҳ бермаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: