10:08 | 16.08.24
Локомотив парки Хитой компанияси томонидан янгиланади. Бу бўйича маъсуллар келишувга эришди.
Локомотив паркини янгилаш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 15 август куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва Хитойнинг «CRRC Zhuzhou Locomotive» компанияси ўртасида локомотив паркини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича шартнома имзоланди. Ушбу шартнома Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи чоғида давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ тузилган.
Келишувга кўра, Хитой компанияси Ўзбекистон темир йўлларида қўлланилаётган «Ўзбекистон» cерийали 12 та электровозни модернизация қилади, шунингдек, 38 та юк ва йўловчи электровозлари, тепловозлар ва манёвр локомотивларини 2034 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш асосида етказиб беради.
Мазкур келишув «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти локомотив паркининг ҳолати ва самарадорлигини сезиларли даражада яхшилайди, бу эса ўз навбатида республика темир йўл тармоғини ривожлантириш ва ташиш сифатини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: