19:00 | 26.10.23 696

Ўзбекистон 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши давлатлардан бири бўлди

Lonely Planet версияси бўйича мамлакат кучли ўнталикка кирган.

Lonely Planet сайёҳлик экспертлари 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар, шаҳарлар ва маршрутларни номлаб чиққан.

Ушбу халқаро рейтинг муаллифлари Мўғулистонни 2024 йилда сайёҳлар учун энг қизиқарли мамлакат сифатида тан олиб, Россия билан қўшни бўлган бу давлат кенг очиқ майдонларни, саргузашт ва маданий ҳордиқ чиқаришни яхши кўрадиганлар учун идеал давлат эканлигини, унинг пойтахти Улан-Баторда эса кўплаб ноёб диққатга сазовор жойлар мавжудлигини таъкидлашган.

Рўйхатда Ҳиндистон иккинчи турган бўлса, учинчи ўрин Сент-Люсия орол штатига насиб этган. Кучли ўнталикка, шунингдек, Мексика, Марокаш, Чили, Бенин, Ўзбекистон, Покистон ва Хорватия давлатлари кирган.

Туризм учун энг яхши шаҳарлар рўйхатида Кения пойтахти Найроби, шунингдек, 2024 йилги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилишга ҳозирлик кўраётган Париж, Монреал (Канада), Мостар (Босния) шаҳарлари мутахассисларнинг диққат марказида бўлган.

Lonely Planet пиёда юришга йўналтирилган энг яхши маршрутлар учун Ғарбий Болқондаги 2024 йилда очилиши режалаштирилган Транс-Динарика велотрекини ва Жанубий Австралиядаги Кенгуру оролини тавсия қилган. Экологик тоза бўлган Уелсдаги ва Шотландиянинг узоқ шимолидаги маршрутлар ҳам алоҳида таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга 2,1 миллион сайёҳ пиёда ташриф буюргани ва «Афросиёб» поездида нидерландиялик сайёҳ пора эвазига жойини ўзгартиргани ҳақда хабар берилганди. Бундан ташқари, Туркиялик сайёҳ ҳам Тошкент-Андижон поездида 100 минг сўм пора эвазига жойини ўзгартирганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1104
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968