15:59 | 13.04.23 344

«Маданият ва маърифат» телеканали номи ўзгармайдиган бўлди

Озодбек Назарбеков мавжуд лойиҳалар сақлаб қолиниши, моддий-техник база масаласига ечим топилишини маълум қилди

2013 йил январдан фаолиятини бошлаган МТРК таркибидаги «Маданият ва маърифат» телеканали «Карвон» номи билан қайта ташкил этилиши мумкинлиги ҳақидаги хабар жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганди. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков телеканал номида ўзгариш бўлмаслигини маълум қилди.

«Ҳафта давомида трендга чиққан ‘Маданият ва маърифат’ телеканали атрофидаги фикр-мулоҳазалар миллатимиз зиёлилари, телеижодкорлар юрагида йиғилиб қолган дардларни ҳам ошкор қилди», — дейди вазир.

Шу муносабат билан у эътиборини тортган қуйидаги масалаларни алоҳида белгилаб олганини билдирди:

  • телеканал номини ўзгартирмаслик;
  • илмий-маърифий, адабий-бадиий лойиҳаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш;
  • моддий-техник база масаласига ечим топиш;
  • меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш масаласини ҳал қилиш;
  • бадиий ва ҳужжатли фильмлар, умуман, барча жанрдаги медиамаҳсулотни эфирга узатишда лицензия билан боғлиқ масалалар.

Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «бу ва бошқа ёндош масалалар босқичма-босқич ҳал этилиши лозим, бу жараёнларда эса бутун жамоа бирлашиши, баҳс-мунозара майдонида кўрсатган қатъиятини иш майдонида ҳам намоён этиши зарур».


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 285
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 403
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 445
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 235
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 474
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 347