11:39 | 20.08.24

                       

Магистратура мандати эълон қилинади

Ўзбекистонда бугун, 20 август куни магистратура мандати эълон қилинади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Bugun.uz’га 20 август куни магистратура мандати эълон қилинишини айтди.

Маълумот учун, 2024-2025 ўқув йилида 33 172 нафар абитуриент магистратурага кириш учун ариза топширган. Бу йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун, имтиҳонлар ўтказилмайди.

2024-2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бўйича онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари турли сабабларга кўра рад этилган эди. Шуни инобатга олиб, камчиликлар мавжуд бўлганлиги сабабли аризаси рад этилган талабгорларга 6–8 август кунлари аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: