17:57 | 20.08.24

                       

Магистратура мандати кечиктирилди

Магистратурага ҳужжат топширган айрим абитуриентлар сохта тил сертификатидан фойдалангани аниқланди.

Блогер Хушнудбек магистратура жавоби бугун чиқмаслигини маълум қилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати ушбу маълумотни Bugun.uz’га тасдиқлади.

«Бугун чиқмайди. Умуман олганда магистратурага ўқишга кириш бўйича якуний жавоб яқин кунларда чиқиши кутилмаяпти, камида яна 1 ҳафталар кутилса керак.

Сабаби ҳозирда талабгорлар томонидан топширилган хорижий тилни билишни тасдиқловчи сертификатлар текширилмоқда. Афсуски, орасида сохталари ҳам бор. Шунинг учун ҳар бир сертификат асоси расмий ҳужжатлар орқали текширилмоқда», дейди блогер.

Таъкидланишича, энг кўп вақт Ўзбекистонда эмас, хорижда олинган сертификатларни текшириш жараёнига кетмоқда.

«Хуллас, яқин бир ҳафта ичида магистратура жавоблари чиқмаса керак, кутиб ўтирманг», дейди Хушнудбек Худойбердиев.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: