18:06 | 04.06.23 2918
Мактаб дарсликлари ижараси давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Ушбу чора кейинги ўқув йилидан бошлаб кучга киради
Президент фармонига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинади.
Шу сабабли бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.
Бунда, жамғарманинг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.